Хитойликлар дунёдаги биринчи монитор-газетани тақдим этди

Технология

image

Хитойнинг Dasung компанияси электрон сиёҳли дунёдаги биринчи монитор-газетани намойиш этди. Бу газеталар компьютерда ишлашдан азият чекадиган инсонларга зарарни камайтириш имконини беради. Бу ҳақда компания ўз расмий сайтида хабар берди.

Маълумотларга кўра, одамлар кунига ўртача 12 соатдан кўпроқ вақтини компьютер ва смартфон экранларига тикилиш билан ўтказади. LCD дисплейларнинг қаттиқ ёруғлиги ва экран милтиллаши инсон соғлиғига, айниқса, кўзларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, ультрабинафша нурлар бош айланиши, кўзларнинг қуриши, яллиғланиш, яқинни кўра олмаслик ва бош оғриғи каби бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Компания шу каби зарарларни камайтириш мақсадида қоғозга ўхшаш экранни ишлаб чиқди. Бундай экранларда юқори контраст, милтиллаш ва порлаш йўқ. Маълумотларга кўра, олимлар зарарсиз экранларни анъанавий қоғоз босиб чиқариш технологияси асосида ишлаб чиққан. Бунда қоғознинг кўзни чарчатмайдиган ранги катта аҳамиятга эга. Дисплей оқ ва қора пигментларни ўз ичига олган суюқликка эга кичик шаффоф капсула билан жиҳозланган.

Янгиланиш тезлиги стандарт 60 Гц дан сезиларли даражада паст, шунинг учун компьютер видеоларни томоша қилиш имконини бермайди. Бундан ташқари, уни компьютерга беш усулда: USB Type-C, HDMI, DisplayPort ва Apple AirPlay ва Miracast симсиз интерфейслари ёрдамида улаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг “Unitree Robotics” компанияси уй ҳайвонларининг ўрнини босувчи Go2 ақлли роботини тақдим этди. Бу ҳақда “Science Times” нашри маълум қилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой монитор-газета экран ультрабинафша нурлар кўзлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг