Хитойлик аёл бир дақиқа олдин кетгани учун ишдан бўшатилди

Олам

image

Хитойда бир аёл бир йилда олти марта ишдан бир дақиқа олдин кетгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.

Жорий йил бошида Гуандун провинциясида яшовчи Ван фамилияли аёл Гуанчжоуда жойлашган компанияни судга берган. У бу фирмада уч йил ишлаган ва ўз сўзларига кўра, яхши профессионал обрўга эга бўлган, бироқ собиқ иш берувчи уни тўсатдан ишдан бўшатишга қарор қилган.

Кадрлар бўйича менежер телефонда Ванга офисдаги видеокузатув ёзувлари унинг иш жойини белгиланган вақтдан бир дақиқа олдин тарк этаётганини кўрсатганини айтган. Бу ўтган йили бир ой ичида олти марта содир бўлган ва бир вақтнинг ўзида ишдан бўшатиш учун асос бўлган. Ўшанда Ван маҳаллий меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органига шикоят билан мурожаат қилган ва компанияни судга берган.

Суд иш берувчи аёлни содир бўлган қоидабузарликлар ҳақида огоҳлантирмаганини ва уни тўсатдан ишдан бўшатишга ҳақли эмаслигини аниқлаган. Ваннинг ишдан бўшатилиши ноқонуний ва асоссиз деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 2024 йил етти нафар ҳарбий хизматчи қимор ўйинларида иштирок этгани сабабли Қуролли кучлар сафидан бўшатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг