Хитойгача етиб боради: Япония узоқ масофали ракеталар жойлаштирди

World

image

Япония Хитой Халқ Республикаси ҳудудигача етиб бориш имкониятига эга бўлган узоқ масофали ракеталарининг биринчи партияси жойлаштирилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Kyodo” хабар берди.

“Mitsubishi Heavy Industries” мудофаа гиганти томонидан ишлаб чиқилган ва модернизация қилинган Type-12 “ер-кема” синфидаги комплексининг масофаси дастлабки 200 километрдан 1 минг километргача оширилган. Бу Япония зарба бериш воситаларини принципиал жиҳатдан янги оператив даражага олиб чиқади. Март ойи охирига қадар ракета батареялари жануби-ғарбдаги Кумамото префектурасида жойлаштирилади. Келаси йили эса ракеталар Токиодан ғарбдаги Сидзуокада пайдо бўлади.

Расман Япония ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш дастурини амалга оширмоқда, бироқ Пекинда бу ҳаракатлар бошқача баҳоланмоқда. Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили Цзян Бинь огоҳлантириш билан чиқди: агар Япония Хитой суверенитети ва хавфсизлигига тажовуз қилишга журъат этса, у муқаррар равишда кескин зарбага дуч келади ва қақшатқич мағлубиятга учрайди.

“Риториканинг кескинлашуви минтақада ўсиб бораётган тарангликни акс эттиради, бу ерда қуролланишни ошириш бўйича ҳар бир қадам қарама-қарши томон томонидан можарога тайёргарлик сифатида қабул қилинмоқда”, деб қайд этади ҳарбий таҳлилчилар.

Type-12 ракетасининг минг километрлик масофаси – бу Япония анъанавий мудофаа доктринаси доирасидан чиқаёгани ва Пекин “зарба берувчи” деб ҳисоблайдиган воситаларга эга бўлаётгани ҳақидаги сигналдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қизи Ким Жчу Э билан бирга стратегик қанотли ракета синовини кузатганди. Синов вақтида кетма-кет бир нечта круиз ракеталари учирилиб, улар олдиндан белгиланган траектория бўйлаб тахминан 2 соат 48 дақиқа парвоз қилиб, белгиланган нишонларга аниқ зарба берган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends