Хитойдан товар буюртма қилса, божхонадан ўтказиладими?
Жамият
−
28 Апрель 2020
8429Хитой коронавирусни енгиб, нормал ҳаёт тарзига қайта бошлади. Шундай вазиятда ўзбекистонликларда Чин юртидан товар бюртма қилиш учун ўрнатилган бекор қилинадими деган савол пайдо бўлди.
Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов ушбу масалага ойдинлик киритди.
“Жаҳон миқёсида тарқалиш географияси тобора кенгайиб бораётган коронавирус инфекциясини республикамизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб, Хитой Халқ Республикасидан кириб келувчи барча турдаги почта ва куръерлик жўнатмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди.
Бироқ, 2020 йил 27 феврал кунидан бошлаб Хитой Халқ Республикасидан фақатгина “Ўзбекистон почтаси” АЖ орқали кириб келаётган жўнатмаларни қабул қилишга рухсат этилган”, деди Фарҳод Олимжонов.
Аввалроқ, “Ўзбекистон почтаси” қатор давлатлага халқаро авиапочта жўнатмаларини қайта йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси