Хитойдаги ёнғинда 38 киши қурбон бўлди
Олам
−
22 Ноябрь 2022
2870Хитойнинг марказий қисмидаги Хенан провинцияси Анян шаҳридаги заводда ёнғин чиқди. Оқибатда ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди. Бу ҳақда бугун, 21 ноябрь куни CCTV телеканали хабар берди.
Ёнғин 20 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:22да “Anyang Kaixinda Trading” заводида бошланган ва 20:00 да назорат остига олинган.
Воқеа жойига 240 нафар ўт ўчирувчи ва 63 дона техника жўнатилган. Маҳаллий вақт билан ярим тунда аланга бутунлай ўчирилган.
Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь