Хитойдаги авиаҳалокат ҳақида қўшимча маълумот берилди
Олам
−
22 Март 2022
12868Аввалроқ, China Eastern авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Хитой жанубида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик.
Қутқарувчилар ҳалигача авиаҳалокатда тирик қолганлар ёки йўловчилар ва экипаж аъзоларининг жасадларини топгани йўқ. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси қутқарувчиларга таяниб хабар берган.
“Ҳозирги вақтга қадар, қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, воқеа жойида ҳалокатга учраган самолётнинг бўлаклари топилган, бироқ бедарак йўқолганлар ҳали топилмаган”, деб хабар берган телеканал бугун, 22 март куни соат 09:50 да (Тошкент вақти билан 06:50).
Таъкидланишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Тоғли ҳудуд қидирув ишлари учун катта қийинчиликлар туғдирмоқда.
Маълумот ўрнида, кеча, 21 март куни Хитойнинг Гуанчжоу автоном райони, Учжоу шаҳри, Тенг туманида China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учради ва ўрмон ёнғинига сабаб бўлди. Фуқаро авиацияси бошқармаси бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь