Хитойда яна коронавирус авж оляпти. Бунга сабаб нима? 

Олам

image

Хитойда коронавируснинг пандемия бошланганидан бери энг кучли авж олиши кузатилмоқда, бу асл “omicron”дан тезроқ тарқалаётган “stealth-omicron” (стелс-омикрон) билан боғлиқ. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда. 

Жорий ҳафта бошида Хитой расмийлари мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида 1337 та янги коронавирус ҳолати ҳақида хабар берган. Инфекцияларнинг аксарияти – 895 ҳолат Цзилинь провинциясида аниқланган.

Шунингдек, 13 март куни карантин жорий этилган мамлакат жанубидаги Шэньчжэнь шаҳрида 75 та янги ҳолат, Шанхайда эса 41 та янги ҳолат аниқланган.

Хитойда касалланиш март ойининг бошида ўсишни бошлаган. Аксарият ҳолларда BA.2 штаммининг “stealth-omicron” номи билан танилган варианти аниқланмоқда, у асл “omicron”дан тезроқ тарқалади. 

Хитой COVID-19 га нисбатан “нол бардошлик” сиёсатига эга бўлган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу вирус тарқалишини қаттиқ локдаунлар ва касалланган фуқаролар билан алоқада бўлганлар учун мажбурий карантин орқали чеклашни англатади. 

Бу сиёсат Пекинда 2022 йил 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтган 24-қишки Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг бир қисми эди, бироқ расмийлар уни ўйинлар тугаганидан кейин ҳам давом эттиришга қарор қилган. 

Хитойда пандемиянинг бутун даври мобайнида 124 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати аниқланган ва касаллик оқибатларидан 4,6 мингдан ортиқ бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг