Хитойда яна бир касаллик қайд этилди. Бу сафар чўчқаларда

Олам

image

Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясида Африка чўчқа гриппи қайд этилди. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

“Касаллик Суцянь шаҳридан олиб келинган 17 та чўчқада аниқланди. Уларнинг учтаси аллақачон нобуд бўлди. Маҳаллий ҳокимият шошилинч чоралар кўрди. Касаллик аниқланган ҳайвонлар йўқ қилинди“, дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, ҳозирда мамлакатдаги чўчқа фермаларида назорат ўрнатилган. Барча четдан кирувчи чўчқалар текширувдан ўтқизилмоқда.

Маълумот учун, Африка чўчқа гриппи фақат чўчқаларга юқади. Одамлар ва бошқа ҳайвонлар учун зарарли эмас. Лекин ўлим даражаси 100 фоизга етиши мумкин. Ушбу касалликнинг чўчқа саноатига улкан зарар келтиради.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Африка чўчқа гриппи

Баҳолаганлар

926

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг