Хитойда ўзбекистонлик талабалар ЙТҲга учради
Олам
−
25 Июль 2019
4283Хитойнинг Нанкин шаҳрида икки Ўзбекистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Улардан бири ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Сзянсу провинсияси) талабалари ўзбекистонлик М.Т. ва С.Ш. учинчи шахсларнинг иштирокисиз мотосиклда йўл-транспорт ҳодисасига учради.
М.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган, С.Ш. жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Бош консулхона ходимлари томонидан мазкур масала назоратга олинган ва шу куннинг ўзида улар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Нанкин шаҳрига жўнаб кетган. Университет ва Нанкин шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарияти ҳамда шаҳар шифохонасининг даволовчи шифокорлари билан алоқа ўрнатилган.
LiveБарчаси