Хитойда тиббиёт ходимлари норозилик намойишлари уюштирмоқда (видео)

Олам

image

Хитойда Covid’ни аниқлайдиган тест тўплами ишлаб чиқарувчи заводда ишчилар ва маҳаллий полиция ўртасида тўқнашув келиб чиқди. Ҳолат тасвирланган видеолар ижтимой тармоқларда тарқалди.

“BBC News” нашрининг хабар беришича, намойиш 7 январь куни мамлакат жануби-ғарбидаги Чонгқинг шаҳрида тўсатдан эълон қилинган тиббий ходимлар штатини қисқартириш тўғрисидаги қарор ҳамда иш ҳақи бўйича келишмовчиликлардан сўнг бошланиб кетган.

Айтиш керакки, Хитой ҳукуматининг “ноль-Covid” сиёсатига чек қўйиши бутун мамлакат бўйлаб карантин чекловларини юмшатди. Бу эса тиббиёт корхоналарининг фаолияти қисқаришига олиб келмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда юзлаб ишчилар заводлар олдида тўпланиб, “Бизга пулимизни қайтариб беринг!” дея норозилик билдираётганларини кўриш мумкин.

Намойишчилар полиция ходимларига стуллар, қутилар ва йўл белгиларини улоқтириб, уларни чекинишга мажбур қилган. Норозиликларни ҳануз тўхтатмаётган тиббиёт корхоналари ишчилари шу йўл билан маошларини олишга умид қилмоқда.

Хитойда сиёсий намойишлар камдан-кам содир бўлсада, меҳнат муносабатлари бўйича норозилик намойишлари ва муайян компанияларга қарши чиқишлар тез-тез бўлиб туради.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг қатъий “ноль-Covid” сиёсати 2022 йил ноябрь ойида кенг кўламли норозиликларга олиб келган эди. Ушбу норозиликлар ортидан эса ҳукумат кўп ўтмай чекловлар олиб ташланганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг