Хитойда супер аниқ атом соати ишлаб чиқилди
Олам
−
07 Январь
3488Хитойлик олимлар юқори аниқликдаги кўчма атом соатини ишлаб чиқди. Ушбу соатлар келажакда ҳарбий можаролар характерига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, мазкур соатлар жанговар ҳудудларга олиб борилиши ва замонавий уруш усулларини тубдан ўзгартириши кутилмоқда. Юқори аниқликдаги вақтни ўлчаш тизими радарларнинг синхрон ишлашига имкон беради, улар эса кўринмас самолётларни аниқлаш ва кузатишда ёрдам беради. Бундай соатлар, шунингдек, радиоэлектрон кураш (РЭК) сигналларининг сифатини яхшилашга ва катта ҳажмдаги маълумотларни узатишни осонлаштиришга ёрдам беради.
Қайд этилишича, соат Хитой армиясига РЭК, йўналтирилган энергия қуроллари ва дрон технологиялари соҳасида АҚШ армиясига нисбатан сезиларли устунлик бериши мумкин.
Баландлиги тахминан 1,5 метр ва ўлчами музлатгичдек бўлган сезюм соати ҳатто оғир шароитларда ҳам унинг хатоси 0,2 квадриллион сониядан (15 нолга эга бирлик) ошмайди. Бундан ташқари, ушбу соатлар узоқ вақт давомида мутахассислар ёрдамисиз автомотик тарзда ишлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар ҳайвонларнинг виртуал реалликда қандай ҳаракат қилишини яхшироқ ўрганиш мақсадида сичқонлар учун махсус кичик VR (виртуал реаллик) кўзойнакларини ишлаб чиққан эди.
LiveБарчаси