Хитойда синов поезди 11 кишини босиб кетди

Олам

image

Бугун, 27 ноябрь куни эрталаб Хитойнинг жанубидаги Юннань провинциясида темирйўлда “авария” содир бўлди. Унда 11 ишчи ҳалок бўлган ва яна 2 ишчи жароҳат олган. Бу ҳақда Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.

Келтирилишича, сейсмик ускуналарни синовдан ўтказиш учун фойдаланилган № 55537 синов поезди Кунминдаги Луоянгжен станциясида қурилишда ишлаётган ишчилар билан тўқнашган.

Ҳодиса вақтида поезд темирйўл чизиғининг эгри қисмида иш олиб бораётган ишчилар устига бориб урилган. Оқибатда воқеа жойида 11 киши ҳалок бўлган ва 2 киши жароҳат олган.

Расмийларнинг маълум қилишича, воқеа жойига тезкор қутқарув гуруҳлари жалб этилган ҳамда фавқулодда вазиятлар режими дарҳол фаоллаштирилган.

Кунминг темирйўл бошқармаси ижтимоий тармоқ орқали ҳалок бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Қутқарув ишлари якунлангач, станция фаолияти қайта тикланди. Айни пайтда ҳодиса сабаблари бўйича тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гонконгда етти қаватли тураржой биноси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Расмийларга кўра, ёнғинда камида 44 киши вафот этгани, 270 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар сифатида рўйхатга олингани маълум қилинган.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой синов поезди Юннань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг