Хитойда парранда гриппи билан касалланган бемор аниқланди
Олам
−
12 Декабрь 2021
2661Хитойда юқори патоген H5N6 парранда гриппи билан касалланган бемор қайд этилди. Бу ҳақда Гонконг Соғлиқни сақлаш идораси хабар бермоқа.
Айтилишича, инфекция Хитойнинг жанубий Гуандун провинциясида яшовчи 68 ёшли фуқарода аниқланган. У паррандаларни боқиш билан шуғулланади.
Маълумот учун, 3 декабрь куни беморда грипп аломатлари пайдо бўла бошлаган ва тўрт кундан кейин шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи шифокорлар томонидан оғир деб баҳоланмоқда.
Шу кунгача Хитойда парранда гриппи билан касалланиш ҳолатлар сони 53 тага етган. Шунингдек, 2021 йилда парранда гриппининг H5N6 штаммидан 21 киши вафот этган.
Аввалроқ, хитойлик шифокорлар N10N3 парранда гриппи билан касалланган биринчи беморни аниқлаган эди. Шу пайтгача бу вирус аввал фақат ҳайвонлар орасида тарқалган бўлган.
Озода Чориева
LiveБарчаси