Хитойда осмон қизил тусга кирди (видео)
Олам
−
10 Май 2022
33897Хитойнинг Sina Weibo ижтимоий тармоғида Чжошуан шаҳрида олинган сурат ва видеолар фавқулодда машҳурликка эришди. Тўқ қизил осмон тасвирлари 150 миллиондан ортиқ кўрилди.
“Мен ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман. Осмоннинг қизил рангга кириши мени ҳайратда қолдиради”, деган видео муаллифларидан бири “GlobalTimes” нашрига.
Метеорологлар бу ҳодисани нам ҳавода ёруғликнинг синиши ва тарқалиши билан изоҳладилар. Тахминларга кўра, ғалати тус маҳаллий портдаги кемаларнинг ёруғлик нурлари акс этгани билан боғлиқ.
Ўша куни шаҳарда ҳақиқатан ҳам туман ва булутли бўлган, кечқурун эса ёмғир ёға бошлаган. Шунинг учун ёруғлик ҳақиқатан ҳам паст даражадаги булутларда акс этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари худди шундай ҳодиса Японияда 1770 йилда тўққиз кун кетма-кет кузатилганига эътибор қаратишган. Замонавий олимлар буни қуёш фаоллигининг ошиши билан боғлашган.
LiveБарчаси