Хитойда муз шаҳри барпо этилди (фотожамланма)

Бу қизиқ

image

Хитойнинг Харбин шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган муз фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир учун жуда катта ҳудудда муз қасрлари қурилиб, ранг-баранг чироқлар билан безатилди. 

Фестиваль ўтган йилнинг 17 декабридан томошабинлар учун ўз эшикларини очган. Аммо расмий очилиш маросими 2024 йил 5 январда бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар бу гўзалликдан март ойида кунлар исиб, муз эришни бошлагунга қадар баҳраманд бўлиши мумкин.

Харбин муз шаҳрида “Disneyland”нинг муздан ясалган нусхаси мавжуд бўлиб, у ерда томошабинлар малика Эльзанинг либосини кийиб кўриши ва 300 метрли супер сирпанчиқда учиши мумкин.

Шунингдек, "қироллик"нинг бир нечта бўлимлари мавжуд бўлиб, “Қуёш ороли” майдонида бутун дунё ҳайкалтарошлари томонидан ясалган улкан қор ҳайкаллари намойиш этилади. “Жаолинь боғи” эса болалар учун мўлжалланган бўлиб, у ерда ранг-баранг чироқлар ҳамда 300 та муз ҳайкалларини кўриш мумкин. 

Маълумотларга кўра, "Disneyland" ва “Қуёш ороли”га кириш нархи 42 АҚШ долларидан 49 долларгача этиб белгиланган. "Жаолинь боғи"га эса бепул ташриф буюриш мумкин. 

Маълумот учун, фестиваль 60 йилдан бери Хейлунсзян провинцияси маркази – Харбин шаҳрида ўтказиб келинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой муз Disneyland

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made