Хитойда Мирзиёевга автомобиль совға қилинди
Жамият
−
25 Январь
40795Бугун, 25 январь куни давлат ташрифи билан Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Хитойда ишлаб чиқарилган автомобиль ҳадя қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрган. Ташриф чоғида компания ютуқларига бағишланган кўргазма, автомобиллар ва бошқа турдаги техникаларнинг ишлаб чиқарилаётган ва истиқболли моделлари, компаниянинг янги технологиялари ва илғор ишланмалари намойиши бўлиб ўтган.
Давлат раҳбари компания президенти Ван Чуаньфу билан бирга Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этган.
Президент Мирзиёев яқин истиқболда бозордаги талабдан келиб чиқиб моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 минг донагача ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Шунингдек, компаниянинг Ўзбекистонда электр автобусларини йиғишни йўлга қўйиш, эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва муҳандислик-сервис марказларини ташкил этиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланган.
Ташриф чоғида компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берганининг рамзи сифатида Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевга Туркияда ишлаб чиқарилаётган илк миллий автомобиль – Togg электрокарини совға қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь