Хитойда мактаб ётоқхонасидаги ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди
Олам
−
20 Январь
3300Хитойнинг Хэнань провинциясидаги мактаб ётоқхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, хабар берди.
Кеча, 19 январь куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 да Наньян шаҳрининг Фанчен округидаги мактаб ётоқхонасида ёнғин сигнали эшитилган.
“Қутқарувчилар ёнғинни 38 дақиқадан сўнг ўчиришди”, деб ёзади агентлик.
Ҳалок бўлган 13 кишидан ташқари, бир киши жароҳатланган бўлиб, у ҳозирда шифохонада даволанаётгани айтилмоқда.
Маҳаллий ҳукумат ҳодиса сабабларини текширишни бошлаган.