Хитойда кўмир кони портлаб кетиши оқибатида 11 киши ўлди
Олам
−
23 Август 2023
2031Жорий йилнинг 21 август куни Хитой шимолидаги кўмир конида кучли портлаш юз берди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ABC news” хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш 21 август куни кечки пайт Шеньси провинциясидаги тарихий Яньан шаҳри чеккасида содир бўлган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, портлаш вақтида шахтада жами 90 нафар кончи бўлган. Ҳозирга қадар тергов давом этмоқда.
Маълумки, Хитойда тоғ-кон саноати узоқ вақтдан бери маҳаллий иқтисодиётнинг асосий омили бўлиб келган. Кейинги пайтда мамлакатда шамол ва қуёш энергияси яхши ривожланаётган бўлишига қарамай, Хитой ўз энергиясининг асосий қисми учун кўмирга қарам бўлиб қолмоқда. У ёқилғи манбаи бўйича дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ҳисобланади.
Бундан олдин ҳам жорий йилнинг февраль ойида Мўғулистоннинг шимолий минтақасида жойлашган коннинг қулаши оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин бу борада амалдорлар ва масъулларни хавфсизликни яхшилашга чақирган, аммо бу маҳаллий амалдорлар кўз юмиб келмоқда. Хитой сўнгги ойларда саноат ва қурилиш соҳаларида бир қатор ҳалокатли бахтсиз ҳодисаларини бошдан кечирди.
Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, бундай воқияларга қарамай 2022 йилнинг ўзида бу турдаги бахтсиз ҳодисалар сони 27 фоизга, ўлимлар сони эса 23,6 фоизга камайган.