Хитойда кучли тошқин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 18 майдан бери Хитойнинг жанубидаги Гуандун ва Гуанси провинцияларида кучли ёмғирлар сабаб юзага келган тошқинлар оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, бир нечта маҳаллий аҳоли эса бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрга кўра, тошқинлар бошланишидан олдин Хитой Миллий метеорология маркази 18 майдан 19 майгача об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва тошқинлар хавфи борлиги ҳақида бир неча огоҳлантириш эълон қилган.

“Синьхуа” агентлигининг аниқлик киритишича, кучли ёғингарчилик эҳтимоли Цзяньси, Чжэцзян, Фуцзянь, Гуанси, Гуандун ҳамда шимоли-ғарбий Шинжон вилоятларида прогноз қилинган.

Фавқулодда вазиятлар хавфи ортгани сабабли Хитойнинг Тошқинлар ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича давлат штаби тўртинчи – энг паст даражадаги фавқулодда ҳолат режимини жорий этган. Маҳаллий амалдорларга об-ҳавони диққат билан кузатиб бориш ва зарур ҳолларда аҳолининг хавфсиз жойларга эвакуациясини ташкил этиш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг марказий штатларида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлганди. Огаё дарёсининг сатҳи 24 соат ичида 1,5 метрга кўтарилган. Шунингдек, Арканзас, Миссиссипи ва бошқа штатларда ҳалокатли бўронлар рўй берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой тошқин Гуандун Гуанси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг