Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи аниқланди
Олам
−
12 Сентябрь 2021 15649 1 дақиқа
Кеча, 11 сентябрь куни Хитойда СOVID-19 нинг янги ўчоғи аниқланди. Коронавирус тарқалишининг янги маркази мамлакат шарқидаги Фуцзянь провинцияси бўлди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, кеча Фуцзянь вилоятининг Путянь шаҳрида 19 та ва Цюаньчжоу шаҳрида битта ички касалланиш ҳолати қайд этилган.
Ўтган кечада мамлакатда жами 46 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 26 нафари хориждан келганлар бўлган.
Маълумот учун, Хитойда пандемия бошидан бери 95 199 нафар кишида коронавирс аниқланган, 4636 киши касалликдан вафот этган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь