Хитойда ходим кўп ҳожатхонага чиққани учун ишдан бўшатилди

Олам

image

Хитойда муҳандис ҳожатхонага тез-тез чиқиб тургани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.

Фамилияси Ли бўлган эркак 2024 йил апрель–май ойларида ҳожатхонага 14 марта узоқ давом этган танаффус қилган, уларнинг энг узоғи тўрт соат давом этган. Шундан сўнг у ишдан бўшатилган. Хитойлик муҳандис меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилингани сабабли компанияни судга бериб, 45 минг доллар миқдорида товон пули талаб қилган.

Ли соғлиғида муаммолар борлигини исботлаш учун геморройга қарши дори-дармонлар, тиббий ҳужжатлар ҳамда стационар операциялар ҳақидаги маълумотларни тақдим этган. Бироқ суд компания унинг ҳолатидан ўз вақтида хабардор қилинмаганини, шунингдек, муҳандиснинг ҳожатхонада ўтказган вақти “жисмоний эҳтиёжлардан анча ортиқ” бўлганини қайд этган.

Бундан ташқари, Ли эгаллаган лавозим доимий равишда иш масалалари бўйича алоқада бўлишни талаб қилган, огоҳлантиришсиз узоқ вақт йўқлиги эса меҳнат шартномаси шартларини бузиш сифатида баҳоланган. Икки суд жараёнидан сўнг томонлар келишувга эришган: компания унинг кўп йиллик меҳнати ва ишдан бўшатилгандан кейинги қийинчиликларини инобатга олиб, 4 200 доллар миқдорида нафақа тўлашга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия парламентининг фарроши 16 йил давомида икки ишда 17 соат яширинча мехнат қилгани учун ишдан бўшатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ҳожатхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг