Хитойда қамоқхонадагилар оммавий коронавирусга чалинди

Олам

image

Хитойнинг шарқидаги Шандонг провинциясида жойлашган "Жэньчэн" қамоқхонасида коронавирусга оммавий чалиниш ҳолати қайд этилди. 20 февраль ҳолатига кўра, ушбу вирусни 200 маҳбус ва 7 нафар хавфсизлик ходими юқтирган. Бу ҳақида провинция ҳукумати хабар бермоқда.

"Коронавирус инфекциясининг тарқалиши Шаньдун провинциясининг Цзинин округидаги "Жэньчэн" қамоқхонасида содир бўлди. 20 февралга келиб, муассасада 207 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди”, дейилади расмийлар баёнотида.

Қамоқхонада жами 2077 киши текширувдан ўтказилган ва 200 маҳбус ва 7 ходимда вирус аниқланган. Маълум бўлишича, улар изолация қилинган ва даволанишга жўнатилган. 

Провинция ҳукуматининг маълум қилишича, февраль бошида айрим хавфсизлик ходимларида йўтал ҳолатлари кузатилган. 12 февралда қаттиқ йўталдан бир ходим карантинга олинган, 13 февралда олинган ташхисда у вирус юқтиргани маълум бўлган.

Шундан сўнг, қамоқхона маъмурлари ва вилоят ҳокимияти дарҳол "Жэньчэн" қамоқхонасида касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрди, аммо жуда кеч эди. Ҳодиса сабаб Жие Вейжун провинция адлия бошқармаси бошлиғи Цзе Вэйцзюнь эгаллаб турган лавозимидан четлатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой қамоқхона

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг