Хитойда илк бор ит ва мушукларни ейиш тақиқланди
Олам
−
02 Апрель 2020
10481Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри ит ва мушук гўштини ейиш тақиқланган биринчи шаҳар бўлди. Февраль ойида Хитой ҳукумати COVID-19 хасталигини келтириб чиқарувчи коронавирус эпидемиясининг олдини олиш мақсадида, ёввойи ҳайвонлар гўштини сотиш ва ейишни тақиқлаган эди.
Энди эса Шэньчжэнь шаҳрида уй ҳайвонлари бўлмиш ит ва мушукларни ейиш ҳам тақиқланди. Бу ҳақдаги қарор 1 майдан кучга киради, дея хабар бермоқда BBC.
Humane Society International маълумотига кўра, Осиёда йилига 30 млн ит гўшти учун ўлдирилади. Хитойда ит гўштини кўпчилик емайди. Хитойликларнинг асосий қисми ит гўштини емаган ва уни истеъмол қилгиси ҳам келмайди.
Жониворлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Humane Society International ташкилоти шаҳар ҳокимияти қарорини маъқуллади.
Ит ва мушукларни ейишнинг тақиқланиши коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эмас. Бу жониворларни ейиш улар инсонларга бошқа уй ҳайвонларига қараганда яқинроқ бўла олгани учун тақиқланган. Тайвань ва Гонконгда бу амалиёт нормал ҳолат ҳисобланади.
Хитойлик олимлар мушуклар бир-бирига коронавирус инфекциясини юқтириши мумкинлигини аниқлаган. Аммо мушукдан одамга вирус юқиши аниқланмаган.
Олимларнинг аниқлашича, вирус ҳаво-томчи йўли орқали мушукдан мушукка юқади. Бироқ, итлар, товуқлар, чўчқа ва ўрдаклар орасида бундай ҳолат кузатилмаган.
Тадқиқот давомида бешта мушукка бурун бўшлиғидан коронавирус киритилган. 6 кундан кейин уларда вирус борлиги аниқланган. Шундан сўнг, касал мушуклар соғлом мушуклар ёнига қўйилган. Бироз вақт ўтгач, улардан бирида ҳам вирус борлиги аниқланган. Таъкидланишича, зарарланган мушукларнинг барчасида вирусга қарши антитана пайдо бўлган.
Касалликнинг фақатгина битта мушукка юққани учун олимлар улар ўртасида коронавируснинг юқумлилиги юқори эмас, деган қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, янги коронавирус ўчоғи бўлган Хитойда 82 мингдан ортиқ одам касалланди ва шундан 3,3 мингдан ортиғи ҳалок бўлди. Вирусга чалинганларнинг 76 571 нафари касалликдан фориғ бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь