Хитойда гиперреалистик робот-дельфин ясалди (видео)

Технология

Хитойда истироҳат боғларидаги дельфинларни қутқариш учун ажойиб лойиҳа амалга ошириляпти. Edge Innovations компанияси жонли дельфинларнинг ҳудди ўзидек роботлар ясаш устида иш олиб боряпти.

Ҳозирги вақтда гипперреалистик робот-дельфинлар тайёр. Улар Хитойдаги аквариумда суза бошлади.

Ҳайратланарли даражада жонлисига ўхшаш робот-дельфинлар Edge Innovations компаниясининг махсус эфектлар бўйича мутахассислари ва Walt Disney Imagineering компанияси вакиллари Уолтом Конти ҳамда Рожер Хольцберг томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган.

Роботнинг оғирлиги 270 кг, унинг қуввати 10 соатга етади ва шўр сувда 10 йилгача “яшай” олади. Ажойиб суяк ва мускулли тузилма роботга ҳақиқий жонивордек ҳаракатланишга имкон беради.

Унинг ягона камчилиги, ҳозирча автоном режимда ишлай олмади. Уни инсон буйруқларига жавоб қайтариши учун четдан оператор бошқариб туриши керак.

Бу модель ҳозир Хитойдаги янги аквариумда синовдан ўтказиляпти. Edge Innovations кейинги уч йилда 150 та робот-дельфин сотишга умид қиляпти.

Роботлаштирилган дельфинлар ва бошқа мавжудотлар аквариум ҳамда турли парклардаги мавжудотларни озод қилиш учун оқилона ечим бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой робот-дельфин

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг