Хитойда дарёга тушиб кетган дўстини қутқармоқчи бўлган 7 бола ҳалок бўлди

Олам

image

Хитойнинг Марказий телевидениеси хабарига кўра, етти нафар мактаб ўқувчиси Чунцин шаҳридан ўтган дарёга тушиб кетган дўстига ёрдам беришга ҳаракат қилган. Аммо уларнинг бу ҳаракати фожиали якун топди.

Ҳодиса 21 июндан кейин Туннань округининг Мисьнь аҳоли пунктида содир бўлган. Фуцзян дарёсининг тўғонига кимдир сувга тушиб кетгани ҳақида хабар берилгач, қидирув-қутқарув ишлари бошланди. Саккиз нафар боланинг барчаси бедарак йўқолган. Уларнинг қидирувида 200 дан ошиқ одам, шу жумладан, ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қатнашган.

Бироқ болаларни қутқариб қолишнинг имкони бўлмади. Бугун, 22 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 0:30 (21 июнь куни Тошкент вақти билан 21:30), қутқарувчилар етти ўқувчининг жасадини сувдан чиқариб олишди ва 7:10 да (Тошкент вақти билан 04:10) саккизинчи боланинг жасадини топишди.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, барча болалар маҳаллий бошланғич мактаб ўқувчилари бўлган ва яқин атрофда яшашган. Дам олиш кунлари улар тўғон ёнида ўйнагани боришган, аммо битта бола қоқилиб, сувга тушиб кетган. Қолган етти бола ўз дўстини қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ ўзлари ҳам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг