Хитойда 6 қаватли бино қулади 

Олам

image

Бугун, 29 апрель куни Хитойнинг марказий қисмидаги Хунань провинциясидаги Чанша шаҳрида олти қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.  

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Воқеа Чанша тиббиёт институти яқинидаги Ванчэн туманида содир бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 12:50 да (Тошкент вақти билан 09:50) ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларнинг биринчи гуруҳи воқеа жойига етиб келган. 

Бинонинг умумий майдони тахминан 800 квадрат метрни ташкил этади, биринчи қаватда дўконлар, иккинчи қаватда умумий овқатланиш жойлари, учинчи қаватда хусусий кинотеатр, 4-6-қаватларда кичик меҳмонхона жойлашган. Олтинчи қаватнинг тепасида бино эгасига тегишли болохона ҳам бўлган. 

Қулаш сабаблари аниқланмаган, ҳодиса вақтида бинода қанча одам бўлгани ҳам ҳозирча номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг