Хитойда 300 метрлик осмонўпар бино қийшайиб қолди (видео)
Олам
−
19 Май 2021
20375Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида жойлашган 300 метрлик SEG Plaza осмонўпар биноси қийшайиб қолди. Натижада ҳудуддаги одамлар ваҳимага тушди.
Бино ичидаги одамлар бу ҳаракатни сезиб, уни дарҳол тарк этишга шошилган. Кўчада бўлганлар ҳам осмонўпар бинодаги ўзгаришни сезган ва турли йўналишларда тарқала бошлаган.
突发
— 古今多少事 (@gujinduoshaoshi) May 18, 2021
深圳华强北赛格楼震动分分撤离。
这就叫垃圾国 !
世界上最大的垃圾场就是中共国。
🤬🤬🤬🤬🤬 pic.twitter.com/dUXQZA1jbV
Воқеадан бир ярим соат ўтгандан сўнг, SEG Plaza’нинг ичида битта ҳам одам қолмаган.
Таъкидланишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Бинода нега бундай ғалати ўзгариш бўлгани сирлигича қолмоқда: ўша пайтда на кучли шамол, на зилзила қайд этилган.
Бунинг сабабларидан бири бино пойдеворининг чўккани бўлиши мумкин. Бироқ, осмонўпар бино 2000 йилда қурилган, яъни орадан кўп вақт ўтмаган.
Маълумот ўрнида, бинода компаниялар офислари ва дўконлар жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь