Хитойда 180 га яқин шифохона раҳбарлари коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

Олам

image

Хитойда Соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцияга қарши кураш доирасида 176 нафар шифохона раҳбари ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Global Times” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги ҳафталарда Шаньдун, Шинжон, Тяньцзин ва Цзянсу каби 20 дан ортиқ вилоят даражасидаги минтақалар соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилишлар бошлаган.

Август ойи бошидан бери ҳар куни тиббиёт тизими мутасаддилари текширилаётгани ва эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилаётгани ҳақида хабарлар келиб тушган. Масалан, Шэньси провинцияси бу йил тиббий коррупцияга оид 2521 та хабарнома олганини эълон қилган, 937 нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Соғлиқни сақлаш бўйича эксперт Чжун Чунминнинг сўзларига кўра, тиббиёт соҳасидаги коррупция Хитой соғлиқни сақлаш тизимидаги ишончга путур етказувчи жиддий муаммодир.

Шунингдек, у бундай жиноятлар тиббий ресурсларнинг нотўғри тақсимланишига олиб келади, чунки беморларни даволаш учун ажратилган маблағлар нотўғри сарфланади.

Хусусан, Хунань провинцияси ўтган ҳафта шифохона бўлими бошлиғига қарши тергов ишини тўққиз нафар ходимнинг қоидаларни бузганидан шикоят қилганидан сўнг очган ва оқибатда икки бемор ўлимига сабаб бўлган.

Жорий йилнинг июль ойида Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси, Хитойнинг бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси ва бошқа еттита давлат идоралари соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцияга қарши бир йиллик кампанияни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Хитой шифохона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг