Хитойча фирибгарлик. Заргар 83 тонна сохта олтин тайёрлагани фош этилди

Олам 9589
image

Хитойда заргар қарз олиш учун олтин ёмбиларини сохталаштиришга уринди ва 80 тоннадан зиёд сохта олтин ишлаб чиқарди. Аммо ана шундай хатти-ҳаракатлари пайтида фирибгарлик устида қўлга олинди.

Wuhan Kingold Jewelry компанияси сохта олтин гарови учун ссудалар ва қарзлар олди. Унинг олган қарзлари бир неча йил ичида жами 2,8 миллиард долларга етди.

Заргар томонидан ишлаб чиқилган ҳийла-найранг схемаси ўз вақтида пулини ололмаган кредитор томонидан фош этилди. У пуллари қайтмагач, гаров эвазига қўйилган олтин ёмбилардан бирини сотмоқчи бўлади ва шундагина чув тушганини билиб қолади. Чунки олтинлар ҳақиқий эмас, балки ялтироқ асалдан ишланган эди.

Бошқа кредиторлар ҳам компаниядан сохта олтин ёмбиларини қабул қилиб олишганини тасдиқлашган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Wuhan Kingold Jewelry компанияси жами бўлиб 83 тонна қалбаки олтин тайёрлаган. Бу Хитой олтин захирасининг 4,3 фоизини ташкил этади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 410
Рейтинг: 3
Теглар
t
×