Хитой “жосус шар” машмашасига ишонмасликка чақирди
Олам
−
03 Февраль 2023
8272Хитой Америка Қўшма Штатлари осмонида кўрилган “айғоқчи шар” ҳақидаги тахминлардан қочишга чақирмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 февраль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг брифингда айтиб ўтди.
Мао Нингга кўра, айни дамда Хитой расмийлари ушбу мавзу бўйича олинган маълумотларни текширмоқда.
“Бўлган воқеа тафсилотлари маълум бўлмагунча, бу масала бўйича ҳар қандай миш-миш ва шов-шув кўтариш тўғри ечим эмас”, деди Хитой ТИВ расмий вакили.
Шунингдек, у ХХР масъулиятли давлатлигини, қатъий халқаро қонунларга мувофиқ ҳаракат қилиши ва бошқа мамлакатлар суверенитетини бузиш ёки ҳаво ҳудудига бостириб кириш ниятида эмаслигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер АҚШ ҳарбийлари мамлакатнинг шимолий ҳудудлари устида Хитойга тегишли деб ҳисобланаётган разведка шарини топишганини, шундан сўнг хорижий разведка томонидан махфий маълумотлар тўпланишидан ҳимояланиш учун зарур чоралар кўрилганини айтган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси