Хитой Европадан узр сўради
Олам
−
14 Март 2020 23772 1 дақиқа
Хитой Раиси Си Цзиньпин коронавирус тарқалиши муносабати билан Европа Иттифоқи ва Европа Комиссияси раҳбарлари Шарль Мишель ва Урсула фон дер Ляйенга ўз таъзиясини изҳор этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Хитойга коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам бермоқда ва уни доим қўллаб-қувватламоқда. Ўз навбатида, Хитой раҳбари ҳам ушбу касаликка қарши Европа мамлакатларига ёрдам беришини маълум қилган.
“Куч — бирликда”, дея таъкидлаган ХХР раиси Си Цзиньпин.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 147 896 нафардан ошди. 5593 нафар бемор вафот этди. 72 305 бемор шифо топган.
14 март кунги хабарларга эътибор бериладиган бўлса, Хитойда 80830 нафар шахс коронавирусга чалинган, 3189 бемор вафот этган. 65677 нафар киши эса ундан тамомила тузалган.
Live
Барчаси