Хитой валютасини мустаҳкамламоқчи
Олам
−
19 Июнь
6775Хитой Халқ банки раҳбари Пан Гуншэн яқин йилларда дунёда доллар устунлиги ўрнига рақобатбардошроқ молиявий тизим шаклланиши, унда юаннинг роли сезиларли даражада ортишини маълум қилди. Бу ҳақда у Шанхайдаги молиявий форумда сўз очди.
Пан Гуншэннинг эслатишича, доллар Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўз позициясини мустаҳкамлаб келган ва яқинга қадар асосий глобал валюта бўлиб қолган. Бироқ, сўнгги 20 йилдаги асосий ўзгаришлар сифатида евронинг жорий этилиши ва 2008 йилги молиявий инқироздан кейин юань курсининг мустаҳкамланиши қайд этилиши мумкин.
Пан келажакда глобал валюта тизими бир неча суверен валюталар бир-бири билан рақобатлашадиган ва ўзаро мувозанат ҳосил қиладиган моделга ўтишини башорат қилди. У бугунги кунда кўплаб давлатлар юанни умид билан қарши олаётгани, юань савдо молиялаштириш соҳасида иккинчи, халқаро тўловларда эса учинчи энг йирик валютага айланганини таъкидлаган.
Аналитиклар бу чиқишни Хитойнинг кўп қутбли (мультиполяр) валюта тизимини яратишга бўлган истагини қайта жонлантириши сифатида баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина жаҳон савдосининг тарқоқлиги ва Европа билан алоқаларни мустаҳкамлаш фонида АҚШ долларидан еврога ўтиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна ошди.
15 Июль
Москва яна сув остида қолди.
15 Июль