Хитой ва Непал мутахассислари Эверестнинг баландлигини ўлчашди

Олам 8319
image

Хитой ва Непал мутахассислари дунёдаги энг баланд тоғ - Эверестнинг янги ўлчамини аниқлади. Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар бермоқда.

Аввалги ҳисоб-китобга кўра, тоғнинг баландлиги 8 минг 848 метрни ташкил этган. 

Янги ҳисоб-китоблар эса Эверестнинг баландлиги 8 минг 848,86 метр  эканини кўрсатган. Тоғ Beidou миллий навигация тизими ёрдамида ўлчанган. 

Бундан олдин, 2015 йилда содир бўлган бир қатор даҳшатли зилзилалар туфайли Эверест пасайган бўлиши мумкин, деган тахминлар бўлган. 

Янги натижани аниқлаш мақсадида 2019 йилда непаллик геодезистлар Эверестга кўтарилган бўлса, 2020 йилда хитойлик мутахассислар унга йўл олишган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 440
Рейтинг: 2.9
t
×