Хитой Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларини ўтказиш таклифини берди

Жамият 4684
image

Хитой ишлаб чиқарувчи компаниялари билан музокараларда вакцина клиник тажрибаларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи берилди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусуматова маълум қилди. 

“Бир неча вакцина компаниялари клиник тажрибаларнинг финал (3) босқичида. Ўзбекистонга Хитойда ишлаб чиқарилган учта вакцинанинг учинчи босқич клиник синовини ҳамкорликда ўтказиш бўйича  таклифлар келиб тушган”, дейди мутахассис.

Маълум қилинишича, вакцинани етказиш, кўнгиллиларнинг тиббий ва лабораториявий текшируви, шунингдек, тадқиқот билан боғлиқ бошқа харажатлар ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан қопланади.

“COVID-19  пандемиясига глобал ёндашиш мақсадида ЖССТ, ГАВИ (Вакцина ва иммунизацизация бўйича глобал альянс), шунингдек CEPI (Эпидемияга тайёргарликни таъминлаш соҳасидаги инновациялар Коалиция) барча мамлакат ҳукуматларини COVAX  таъсири -  COVID-19 га қарши вакцина маълумотларини ҳамма кўришини таъминлаш механизми бўйича маслаҳатлашувда иштирок этиш учун таклиф қилишди”, дейди Барно Абдусуматова.

Мутахассисга кўра, вакцина муваффақиятли ишлаб чиқарилганда, COVAX-механизмида иштирок этган давлат ҳукуматлари, жумладан Ўзбекистон ҳам  20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли миқдорда вакцина олиш бўйича кафолатланган шартномага эга бўлади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3
Теглар
t
×