Хитой Ўзбекистонга $37,5 млн беғараз ёрдам беради
Олам
−
25 Май 2022
6323Хитой Халқ Республикаси ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар ёрдам беради. Бу ҳақда кеча, 24 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Ҳукумати ва ХХР Ҳукумати ўртасида имзоланган Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимда назарда тутилган
Битимга кўра Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 37,5 млн доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатади.
Битимни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сзян Ян имзолади.
Аббос Лапасов
LiveБарчаси