Хитой Ўзбекистон учун имкониятми ёки хавф?

Интервью

Марказий Осиё ҳамда Хитой узоқ тарихдан ўзаро сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий алоқаларни ўрнатиб келган. Минг йилликларга бориб тақалувчи ушбу ҳамкорлик сўнгги йилларда ҳам ўз барқарорлигини сақлаб қолди. Бир қанча вақт олдин фақатгина иқтисодий борада бўлган ушбу фаоллик сўнгги йилларда ўзаро сиёсий алоқаларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бу вазиятни аввалига Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида бирлашган давлатларнинг Циан Саммити доирасида қайта бирлашганлиги яққол кўрсата олади.

Хўш, ташқи сиёсатда доим узоқ муддатли амбицияларига содиқ қоладиган Хитой Марказий Осиё, Ўзбекистон учун қай даражада хавф? Муносабатларнинг чуқурлашиши бошқа оғир оқибатларга олиб келмайдими? Шу ва шу каби мавзулар юзасидан хорижий мутахассис фикрини билиш мақсадида QALAMPIR.UZ Тулане Университети Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари бўйича профессори Веслей Ҳилл билан суҳбат ўтказди.

Cуҳбат давомида сўнгги 26 йил давомида Ўзбекистоннинг Хитойдан экспорти йилига ўртача 20% лик ўсгани ва экспортнинг асосий қисми мануфактура маҳсулотлари экани айтилди. Баъзи мутахассислар муносабатлардаги бу каби йирик фарқ Ўзбекистон маҳаллий ишлаб чиқаришига катта зарар етказишини таъкидлаганди. Шу сабабли бугунги кун Ўзбекистон-Хитой муносабатларида Хитой томонининг доминантлиги қай даражада эканига эътибор қаратилди.

“Менимча, бу ҳақиқат. Чунки Хитой улкан, саноатлашган иқтисодиётга эга. Экспортга ихтисослашган Хитой иқтисодиётига ўз мақсадларига етиши учун ресурслар керак бўлади. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Чунки ҳеч бўлмаганда сиз ушбу келишувлар бўйича соҳа мутахассисларига эга бўласиз. Аммо бу уларнинг сиёсий эркинликларига узоқ муддатли таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар қандай мамлакатда иқтисодий ривожланишнинг асоси сифатида маҳсулотлар экспортига таянилиши секин-асталик билан иқтисодий қарамлик келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолда иқтисодиётни саноатлаштириш ва технологик ютуқларни жалб қилиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун ҳам, агар Хитой динамикаси орқали доимо Марказий Осиё билан бирга бўлса, ҳар доим улкан иқтисодиётга эга бўлади. У ҳар доим йирик савдо шериги бўлади ва Марказий Осиёдан ресурсларни хоҳлайди. Хўш, бу қарамлик хусусиятига эга бўладими ёки йўқ, бу асосан ҳар бир давлатдаги вазиятнинг ўзига боғлиқ. Агар марказий осиёликлар ғарбга очиқ бўлса, Хитой билан бу муносабатларни мувозанатлаштира олади ва Хитойга ҳам, Ғарбга ҳам ўз маҳсулотларини сота олади. Марказий Осиё бу дунёни боғлай оладиган коридор. Сиз бундан фойдаланишингиз керак”, дейди профессор мухбирнинг бу борадаги саволига.

Шунингдек, дунё сиёсати ҳамда иқтисодида катта тўнтаришга сабаб бўлган Россия-Украина уруши Ўзбекистон ташқи сиёсатини ҳам четлаб ўтмади. Йиллар давомида мустаҳкам ҳамкорликка эга бўлган Россия-Ўзбекистон муносабатларида ҳам етарли даражада чўкиш кузатилди, шунингдек, бу саҳнада Хитойнинг асосий ролга чиққанлиги табиий равишда юз берди.

“Ҳа, бу жуда катта таъсир кўрсатди, деярли ҳамма жабҳаларда Россиянинг таъсири пасаймоқда. Етарли даражада Россия ўз кучини йўқотмоқда. Унинг иқтисоди баъзи даражаларга қисқарди. Буни Бразилия-Испания муносабатларига қиёсласак бўлади. Россияда аҳолининг қисқариши билан унинг умр кўриш давомийлиги ортиб бормоқда. У ҳақиқатан ҳам табиий ресурсларини дунёга экспорт қилади.

Ўзбекистон иқтисоди ҳам шунга ўхшаш ва бу уруш мамлакатингиз учун ўз табиий ресурсларини дунёга чиқаришга йўл очди. Россия табиат ресурслари борасида муваффақиятсизликка учради. Хитой компаниялари ва Хитой таъсири табиий ресурслар бозоридан Россияни сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди. Бу каби вазият ҳар доим ҳам содир бўлмайди, шунга қарамасдан Россия билан кўп йиллик алоқалар мавжудлиги сабаб, улар ҳали ҳам Москва билан ишлайди. Лекин Хитой таъсири, албатта, ортди. 

Ер юзида нима ўзгарганига келсак, Россия капиталининг янги оқими мамлакатдан чиқиб кетди. Россияга қарши санкциялар ҳам бунда муҳим омил саналади. Ҳозирда Марказий Осиёга келган капиталларнинг ҳам аксарияти бошқа жойларга – Туркия, Европага кетмоқда. Лекин Марказий Осиёда жуда катта сиёсий капитал бор, рус иқтисодий капитали. Қўшнингиз Қозоғистонда, масалан, тарихдаги энг тез ва энг йирик банк хусусийлаштириш жараёни содир бўлди. Россия қаттиқ ўйинларни бошқаради ва шу сабабдан улар банк тизимини хусусийлаштириб, Россия ҳукумати билан алоқаларини узди”, дейди Веслей Ҳилл мавзу юзасидан ўз фикрларини ифодалай туриб.

Суҳбатнинг тўлиқ шаклини ёқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

Фирдавс Завқиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг