ТИВ: Хитой Ухандаги чет элликларни чиқариб юбориш ниятида эмас
Олам
−
28 Январь 2020
6883Хитой Ҳукумати янги коронавирус ўчоғи Ухань шаҳридаги чет элликларни эвакуация қилишни ўйлаётгани йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 27 январь куни Хитой Халқ Республикаси Tашқи ишлар вазирлигида Пекин шаҳрида аккредитация қилинган чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари учун брифингда айтиб ўтилди.
Брифингда қуйидагилар таъкидланди:
– хотиржамлик сақлашнинг зарурлиги. Саросимага тушиш вируснинг ўзидан ҳам кучлироқ таҳдид бўлиши мумкин. Хитой бугунгача вужудга келган барча кенг кўламли эпидемияларни бартараф этган, коронавирусни ҳам енгади;
– коронавирусни даволаб бўлади. Хитой барча имкониятларни ишга солмоқда. Aгар Хитой ўз олдига бирор мақсад қўйса, албатта унга эришади;
– Хитой чет эл фуқароларининг ўз ҳудудидаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча халқаро мажбуриятларни бажаради. Вазирлик ва идоралар, шунингдек провинсия ва шаҳарларнинг расмий идоралари чет эл дипломатик миссияларига уларнинг Ухань шаҳри ва Хитойнинг бошқа шаҳарларида муаммога дуч келган фуқаларолари хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳар қандай кўмакни кўрсатишга тайёр. Ҳозирда Ухань шаҳри мамлакатнинг бошқа шаҳарларига қараганда хавфсизроқ. Чунки у ерга энг яхши мутахассислар, энг илғор қурилма ва технологиялар сафарбар қилинган.
Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларининг саволларига жавоб бера туриб, Хитой томони мамлакат Ҳукумати ҳозирда чет эл фуқароларини Ухан шаҳридан эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқмаётганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, элчихона январь ойида Ухандан Ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни қатъий тавсия қилган эди.
Tашқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда Ўзбекистонинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяев), +86 139 1175-4476 (Шухрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Aзиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь