Хитой ТИВ раҳбари коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида фикр билдирди

Олам

image

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида фикр билдириб, кўпгина тадқиқотларга кўра, амалдаги пандемия дунёнинг турли нуқталарида янги инфекция ўчоқлари пайдо бўлиши натижасида юзага келган. Бу ҳақда у “Синьхуа” агентлиги ва Хитой марказий телевидениеси билан суҳбатда айтиб ўтган.

“Хитой номаълум коронавирусни енгганида, у дарҳол эпидемиологик текширув ўтказиш, вирус патогенини аниқлаш ва у ҳақдаги асосий маълумотларни эълон қилиш чораларини кўрди”, дейди Ван И Хитой COVID-19 билан касалланиш ҳақида эълон қилган илк давлат бўлганини эслатиб.

Вазир Хитой ёлғон ахборот ва масалани сиёсийлаштириш билан тўқнаш келганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ, Хитой коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги тадқиқотларни давлат сири деб махфийлаштиришда айбланганди. “Associated Press” журналистлари коронавирус ҳақида маълумот чиқишидан олдин Хитой ҳукумати қошидаги махсус комиссия уни текширишини айтганди. Агентлик маълумотига кўра, Пекин коронавируснинг келиб чиқишини ўрганадиган олимларга юз минглаб доллар мукофот ваъда қилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги тури сабаб юзага келган COVID-19 пневмонияси илк бор 2019 йил декабрда Уханда аниқланганди. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ вазиятни пандемия деб эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг