Хитой Тайванни қуршаб олди – ОАВ

Олам

image

Тайвань яқинидаги учта сув зонасида Хитой армиясининг машқлари бошланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Хитой Халқ Озодлик Армияси Шарқий ҳудуд жанговар қўмондонлиги расмий вакили Ши И ҳарбий машғулотлар бошланганини маълум қилди.

“2 август куни кечқурун Хитой Халқ Озодлик Армияси Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси Тайвань ороли атрофида бир қатор қўшма ҳарбий амалиётлар, шунингдек, Тайваннинг денгиз ва ҳаво кенгликларида шимол, жануби-ғарбий ва жануби-шарқий ҳудудларда ҳаво ва денгиз кучларининг қўшма машқларини бошлади, деган Ши И.

Баъзи нашрлар Хитой ҳарбий машғулот баҳонасида Тайванни қуршаб олгани ҳақида ёзмоқда.

Нэнси Пелоси кеча, 2 август куни кечқурун Тайпейнинг Соншан аэропортига етиб келди, бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк сафари бўлди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчининг ташрифига кескин норозилик билдирди ва уни қоралади. Унинг сафари “Ягона Хитой” тамойили ва учта Хитой-АҚШ коммюникелари қоидаларини жиддий равишда бузади. Пекин, шунингдек, Вашингтонни Хитойни назорат қилиш учун Тайвандан фойдаланишни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, дипломатик департамент мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришига ишонтирди.

Оқ уйнинг фикрича, Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой суверенитетини бузмаган, АҚШ маъмурияти эса “ўзини қўрқитишга йўл қўймаслигига” ишонтирган. Америка расмийлари минтақада кескинликнинг кучайишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда.

Кремль Пелосининг сафарини минтақадаги кескинликни кучайтирувчи провокация деб атади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков дунёнинг барча давлатлари буни қайд этаётганига эътибор қаратди ва Россиянинг Хитой билан бирдамлигини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

853

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг