Хитой Тайванга қарши санкциялар жорий қилди
Олам
−
03 Август 2022
10340Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги бугун, 3 августдан Тайванга табиий қум етказиб бериш тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда идора сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.
Унда аниқлик киритилишича, бу қарор “мавжуд ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларга мувофиқ” қабул қилинган. Бундан ташқари, материк Хитой ҳукумати Тайвандан цитрус мевалари ва икки турдаги балиқ маҳсулотлари импортини тўхтатди, шунингдек, Тайваннинг иккита жамғармасига “ХХРни қоралагани ва сепаратизмни қўллаб-қувватлагани учун” санкциялар киритди.
“Тегишли қоидаларга кўра, Тайванга табиий қум экспортини вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тегишли чора 3 августдан кучга киради”, дейилади хабарда.
Табиий қум қурилиш ва шиша ишлаб чиқаришда ишлатилади. Тайвань жуда кўп табиий ресурсларга эга эмас. Тайванда қум оз миқдорда мавжуд бўлиб, асосан материк Хитойдан импорт қилинади.
Хитой Халқ Республикаси ва Хитой Республикаси ўртасидаги муносабатлар АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи фонида ёмонлашди.
Эслатиб ўтамиз, Нэнси Пелоси кеча, 2 август куни кечқурун Тайпейнинг Соншан аэропортига етиб келди, бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк сафари бўлди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчининг ташрифига кескин норозилик билдирди ва уни қоралади. Унинг сафари “Ягона Хитой” тамойили ва учта Хитой-АҚШ коммюникелари қоидаларини жиддий равишда бузади. Пекин, шунингдек, Вашингтонни Хитойни назорат қилиш учун Тайвандан фойдаланишни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, дипломатик департамент мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришига ишонтирди.
Оқ уйнинг фикрича, Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой суверенитетини бузмаган, АҚШ маъмурияти эса “ўзини қўрқитишга йўл қўймаслигига” ишонтирган. Америка расмийлари минтақада кескинликнинг кучайишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда.
Кремль Пелосининг сафарини минтақадаги кескинликни кучайтирувчи провокация деб атади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков дунёнинг барча давлатлари буни қайд этаётганига эътибор қаратди ва Россиянинг Хитой билан бирдамлигини қайд этди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15