Хитой Тайванга қачон бостириб кириши айтилди
Олам
−
21 Март
29436Хитой 2027 йилда Тайванга бостириб кириш учун тайёрланмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги бошлиғи, адмирал Жон Акилино "Bloomberg" нашрига айтиб ўтди.
Адмиралга кўра, Хитой ўзининг ҳарбий ва ядровий арсеналини Иккинчи жаҳон урушидан бери мисли кўрилмаган даражага етказган. Барча белгилар ва жосуслик маълумотлари "аждар"нинг уч йил ичида Тайванни босиб олишга тайёр бўлишини кўрсатмоқда.
Иқтисодий муаммоларига қарамай Хитой мудофаа бюджети сўнгги йилларда 16 фоизга ошган ва 223 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этган.
"Сўнгги йилларда Хитой армияси 400 та қирувчи самолёт ва 20 дан ортиқ йирик ҳарбий кемаларни ўз ҳарбий қуроллари захирасига қўшди, шунингдек, 2020 йилдан бери мамлакат ўзининг баллистик ва қанотли ракеталари сонини икки бараварга оширган.
Барча кўрсаткичлар Цзиньпиннинг 2027 йилгача Тайванга бостириб киришга тайёр бўлиш ҳақидаги буйруғи бажарилаётганини англатади”, дейди Акилино.
Маълумот учун, ўтган йили АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс Хитой Раиси Си Цзиньпин мамлакат армиясига 2027 йилгача Тайван устидан назорат ўрнатиш учун операция ўтказишга тайёр туришни буюрганини маълум қилганди.