Хитой Тайвань учун уруш бошлаши мумкин
Олам
−
03 Август 2022
20469Хитой Тайвань билан тинч йўл билан қўшилиш учун барча имкониятларни ишга солади, аммо ҳарбий ҳаракатларни истисно этмайди. Бу айирмачилик кайфиятини жиловлаш учун зарур, айни пайтда Пекин ядро қуролидан фойдаланмоқчи эмас. Хитой ташқи ишлар вазирлигининг қуролсизланиш департаменти раҳбари Фу Цонг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга келганига шундай муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Хитой вазиятни ҳарбий жиҳатдан “тартибга солиш” имкониятини рад этмаяпти, деб хабар беради “РИА Новости”.
“Сабаби шундаки, биз айирмачилик салоҳиятини ҳаддан ошиб кетмаслиги учун тийиб туришимиз керак. Биз мамлакатни тинч йўл билан бирлаштириш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз ҳарбий йўл билан ечим топиш имкониятидан воз кечмаслигимизнинг сабаби шундаки, айирмачилик потенциали жудаям чуқрлашиб кетмаслиги учун тийиб туришимиз керак”, деган Фу Цонг.
Унинг таъкидлашича, муаммони ядро қуролини қўллаган ҳолда ҳал қилиш имконияти кўриб чиқилмайди.
“Аммо Хитой қандай қарши чоралар кўриши борасида биз кутишимиз керак. Ишончим комилки, АҚШга қарши кучли қарши чоралар кўрилади”, дея қўшимча қилган у.
Шу билан бирга, Фу Цонг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ташрифи учун жавобгарлик Вашингтон зиммасида эканини қўшимча қилган.
“Бу жуда ёмон воқеа. Тайвань масаласи Хитой учун муҳим аҳамиятга эга, чунки у мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ўз ичига олади. Пелосининг Тайванга суқилиб кириши Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини оёқ ости қилишнинг янги намунасидир”, дейди дипломат.
Нэнси Пелоси кеча, 2 август куни кечқурун Тайпейнинг Соншан аэропортига етиб келди, бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк сафари бўлди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчининг ташрифига кескин норозилик билдирди ва уни қоралади. Унинг сафари “Ягона Хитой” тамойили ва учта Хитой-АҚШ коммюникелари қоидаларини жиддий равишда бузади. Пекин, шунингдек, Вашингтонни Хитойни назорат қилиш учун Тайвандан фойдаланишни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, дипломатик департамент мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришига ишонтирди.
Оқ уйнинг фикрича, Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой суверенитетини бузмаган, АҚШ маъмурияти эса “ўзини қўрқитишга йўл қўймаслигига” ишонтирган. Америка расмийлари минтақада кескинликнинг кучайишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда.
Кремль Пелосининг сафарини минтақадаги кескинликни кучайтирувчи провокация деб атади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков дунёнинг барча давлатлари буни қайд этаётганига эътибор қаратди ва Россиянинг Хитой билан бирдамлигини қайд этди.
Хитой ҳарбийлари Пелоси ташрифидан кейин шай ҳолатга келтирилди. Армия Тайвань атрофидаги бир нечта нуқтада ҳарбий машғулотлар бошлади.
LiveБарчаси