Хитой ровери Марсдан Ерга фотосуратлар юборди

Технология 5571
image

Хитойнинг Марсга учирган ровери Zhurong (“Чжучжун”) Ерга қизил сайёра сатҳидан бир қатор суратларни, шу жумладан селфиларини юборди. Фотолар Хитой Халқ Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонасининг расмий Twitter саҳифасида эълон қилинди.

Жорий йилнинг май ойида Марсга тушган робот сайёра юзасида симсиз камера ўрнатган ва кейин ўзини суратга олиш учун қисқа масофага орқага қайтган. Иккинчи расмда фақатгина қўниш платформаси кўрсатилган. Учинчи фотосуратда қўниш жойидан уфқнинг панорамаси кўрсатилган. Платформа ва роверда Хитой байроқларини ҳам кўриш мумкин.

Расмлар Хитой Халқ Республикаси Миллий космик бошқармаси томонидан миссиянинг муваффақиятли давом этиши шарафига бағишланган маросимда тақдим этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг “Тяньвэнь-1” космик кемасидан “Чжучжун” ровери жорий йилнинг 15 май куни эрталаб Марсга қўнганди. Хитой учун бу Ердан бошқа сайёрага туширилган биринчи ровер ҳисобланади. “Тяньвэнь-1” Венчан космодромидан 2020 йил 23 июлда учирилган.

Космик кема Марс орбитасига тахминан етти ойлик парвоздан сўнг, февраль ойида кирган ва икки ойдан кўпроқ вақт давомида потенциал қўнадиган жойни танлаган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×