Хитой ровери Марс юзасида деярли 600 метр босиб ўтди 

Технология 2454
image

“Тяньвэнь-1” миссияси доирасида Хитой томонидан чиқарилган “Чжужун” марсоходи Қизил сайёра юзасида деярли 600 метрни босиб ўтди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Марказий телевидениеси хабар берган.  

“23 июль ҳолатига кўра, “Чжужун” Марс сатҳида жами 585 метрни босиб ўтди”, дейилган хабарда. 

Худди шу куни телеканал автоматик сайёралараро станциянинг қўниш пайтидан 21 июлгача бўлган маршрутини намойиш этди: у шимолдан жанубга қараб ҳаракатланган. 

Маълумот ўрнида, станция жорий йилнинг 15 май куни қўнган. Етти кундан кейин “Чжужун” сайёра юзасига тушиб, Марс тупроғини, ионосферасини ва иқлимини ўрганишга киришган. Қурилма 92 Ер кунида ишлашга мўлжалланган. 

Миссия ўтган йилнинг 23 июлида бошланган. Марсоход Қизил сайёрага Хитой жанубидаги Хайнань провинциясидаги Вэньчан космодромидан учирилган “Чанчжэн-5” ракета ташувчиси орқали етказиб берилган. 

Аввалроқ, Хитойнинг Марсга учирган ровери “Чжужун”  Ерга Қизил сайёра сатҳидан бир қатор суратларни, шу жумладан селфиларини юборганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.1
t
×