Хитой Россиянинг тарафини олиб, БМТга қарши чиқди

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитой Россиянинг Украинадаги АҚШ биолабораториялари фаолияти ҳақидаги саволларини қонуний деб ҳисоблайди. Бу ҳақда кеча, 2 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик кенгаши (ХК) йиғилишида Хитойнинг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили ўринбосари Гэн Шуан маълум қилди. 

“Жорий йилнинг март ойидан бери Россия АҚШнинг Украина ҳудудида биологик соҳада ҳарбий амалиётлар олиб бораётганига шубҳа борлиги ҳақида Хавфсизлик Кенгашига бир неча бор даъволар юборган. Биз [бактериологик (биологик) ва заҳарли қуролларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва захиралашни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисида] Конвенцияга риоя қилишнинг ҳар қандай далиллари халқаро ҳамжамиятнинг тўлиқ эътиборини қозониши ва манфаатдор томонлар томонидан тегишли жавоблар ва тушунтиришларга лойиқ бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз”, деган Хитой дипломати.

Хитой Халқ Республикаси вакилининг ўринбосари сентябрь ойида бўлиб ўтган маслаҳат йиғилишида Россиянинг шикоятларига тўлиқ жавоблар бўлмагани, шунинг учун Россия иштирокчи давлат сифатида ўз шикоятларини Хавфсизлик Кенгашига юборганини таъкидлади.  

“Бу оқилона ва қонунийдир ва уни тўсиб бўлмайди”, деди Гэн Шуан.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги Америка биологик лабораториялари фаолиятини текшириш учун Хавфсизлик кенгаши комиссиясини тузишни назарда тутувчи Россия резолюцияси лойиҳасини қабул қилмади.

Ҳужжатни Россия ва Хитой ёқлаб, Британия, АҚШ ва Фрация эса қарши овоз берди. Хавфсизлик кенгашининг қолган аъзолари – Албания, Габон, Гана, Ҳиндистон, Ирландия, Кения, Мексика, Норвегия ва Бирлашган Араб Амирликлари бетараф қолди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой БМТ Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг