Хитой Россияни эмас, Туркманистонни танлаяпти – “Reuters”

Олам

image

Хитой Туркманистондан газ олиш учун узоқ вақтдан бери кечиктирилган Марказий Осиё қувури қурилишини тезлаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди. 

“Пекин ўзининг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Марказий Осиё билан алоқаларни мустаҳкамлашни истайди, бироқ қурилиш бошланганидан қарийб ўн йил ўтиб, “D линияси” лойиҳаси нархлардаги музокаралар ва Марказий Осиёнинг яна учта давлатини кесиб ўтувчи қувур ётқизишдаги техник тўсиқлар туфайли тўхтаб қолганди”, дейди Хитой давлат нефть расмийлари.

Бироқ Хитой нефть расмийлари ва саноат маслаҳатчиларига кўра, яқинда Москванинг Украина инқирози туфайли Европада қисқарган сотувлар ҳажмини қоплаш учун Хитой билан иккинчи Сибир қувури – “Сибир қудрати 2”ни ётқизишга интилиши Пекинга Марказий Осиё лойиҳасини илгари суриш учун восита бўлади.

"Марказий Осиё қувурлари Хитойнинг энергетика ва геосиёсий маконига асосий сармоя сифатида қаралади. Бу стратегик аҳамиятга эга бўлган таъминот канали бўлиб, тижорат ташвишларидан устун туради", дейди Хитой Миллий нефть корпорацияси глобал стратегияси билан таниш бўлган давлат нефть расмийси.

Унинг қайд этишича, Хитой охир-оқибат ўзининг газга бўлган узоқ муддатли йирик эҳтиёжларини қондириш учун иккала келишувни ҳам имзолаши мумкин, аммо Туркманистонга устувор аҳамият қаратмоқда. 

Саноат расмийларининг таъкидлашича, Пекин узоқ вақтдан бери Марказий Осиёни савдони кенгайтириш, энергия хавфсизлигини таъминлаш ва Шинжонда барқарорликни сақлаш учун чегара сифатида кўриб келади.

Келтирилишича, иккала қувур орқали газ олиб келиш учун ўнлаб миллиард долларлик умумий кўп йиллик шартномалар Хитойнинг ҳозирги талабининг 20 фоизини қондиради.

Қувурлар Пекиннинг газдан углерод нейтраллиги мақсадларига кўприк ёқилғиси сифатида фойдаланиш, уни учувчан танкерларда ташиладиган суюлтирилган газ бозоридан ҳимоя қилишга ёрдам беришнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Маълумот учун, 2014 йилда 6,7 миллиард долларга баҳоланган “D линияси” йилига 30 миллиард куб метр газ ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Туркманистон Сибир қудрати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг