Хитой Россияга автомобиль етказиш бўйича етакчи бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

2022 йил охирида Хитой Россияга автомобиль етказиб берувчи давлатлар орасида етакчига айланди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Хитойда Россияга автомобиль етказиб бериш ҳажми йил давомида 40 фоизга ўсган.

“2022 йилда энг кўп автомобиллар Хитойдан келтирилди. Жами 117 мингдан ортиқ янги автомобиль олиб кирилди, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 40 фоизга кўп”, дейилади “Автостат” таҳлилий агентлиги баёнотида.

Январь ойида эълон қилган маълумотларга кўра, 2022 йилда Россияда янги енгил автомобиллар савдоси ўтган йилга нисбатан 59 фоизга қисқариб, 626,3 минг донани ташкил қилган. Ушбу сумманинг деярли 30 фоизи маҳаллий брендларга тўғри келди, корейс брендларининг Россиядаги умумий савдоси ҳажми эса 19,5 фоизни ташкил этди.

Хитойлик ишлаб чиқарувчилар бу борада 3-ўринни банд этди: хитойликларнинг янги енгил автомобиллар савдоси Россияда 19,2 фоизни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made