Хитой Россиядан яширинча нефть сотиб оляпти – FT

Олам 8064
image

Хитой нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефтини катта чегирма билан сотиб олмоқда, аммо АҚШ санкцияларидан қочиш учун буни яширинча амалга оширмоқда. Бу ҳақда Kpler компаниясининг катта нефть таҳлилчиси Жейн Се айтди.

“Хитой Россия нефтини кўпроқ сотиб олиши табиий. Аммо Хитой [Қўшма Штатлар томонидан] Ҳиндистонга қараганда кўпроқ назорат остида”, дея унинг сўзларини келтиради “Financial Times”.

Шунингдек, чегирмалар берилиши Ғарб давлатлари нефть сотиб олишни тўхтатаётгани ва Россиянинг Украинадаги уруши туфайли эмбарго жорий этиш имкониятларини ўрганаётгани билан боғлиқлиги қайд этилган. 

Kpler компанияси шунингдек, Хитойнинг сўнгги ойда Россиядан нефть сотиб олиш ҳажми кунига 86 минг баррелга етганини, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача кўрсаткичдан кўп эканини, таъкидлаган. Камида олтита йирик танкер Россиянинг Urals нефтини Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга ташиш бўйича шартнома имзолаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 531
Рейтинг: 2.9
t
×