Хитой Ойга байроғини ўрнатди

Олам

image

Хитойнинг Ойга учирилган “Чанъэ-5” фазовий қурилмаси Ернинг табиий йўлдоши сиртига Хитой байроғини ўрнатди. Бу ҳақда ТАСС нашри Хитой миллий коинот бошқармаси маълумотларига асосланиб маълумот берди.

Фазовий қурилма модулларидан бири Ой сиртига қўниб, ундан тупроқ намуналарини олган ҳамда Ой сиртида махсус материалдан ишланган 12 грамм келувчи байроқни ўрнатган. “Чанъэ-5” бунинг исботи сифатида Ойда ўрнатилган байроқ суратини Ерга юборган.

Ҳозирда “Чанъэ-5” Ойдан олинган тупроқ билан йўлдошни тарк этган. Тез орада у орбитал модул билан бирлашади.

Маълумот учун, “Чанъэ-5” қурилмаси 24 ноябрда “Чанчжэн-5” ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилганди. Қурилманинг қайтарилувчи модули Ойдан олинган тупроқ намунаси билан 16 декабрда Ерга қўниши режалаштирилган.

Агар миссия муваффақиятли якунланса, Хитой 44 йил ичида Ой сиртидан олинган геологик намуналарни Ерга етказган биринчи давлат бўлади.

Шу ўринда қайд этиш керакки, бугунгача Ойга икки далват: АҚШ ва СССР ўз байроғини ўрнатишга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ой

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг