Хитой НАТО Бош котиби бўлишга ким муносиб эканини айтди

Олам

image

НАТОга аъзо давлатлар Бош котиб Йенс Столтенбергни алмаштириш бўйича консенсусга эриша олмагани альянс ичидаги келишмовчиликни юзага келтиради. Бу ҳақда Хитойнинг “Global Times” газетасида эълон қилинган мақолада келтирилади.

Муаллифнинг фикрича, Столтенбергнинг ваколат муддатини узайтириш қарори бир неча масалалар, жумладан, Россия-Украина можароси ва Хитойга ёндашув бўйича умумий тил топишга уринишдир. 

Журналистнинг таъкидлашича, ташкилот ичида келишмовчиликлар кучайиб, умумий қарорлар бўйича келишиб олиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Хитой Ижтимоий фанлар академияси Европа тадқиқотлари институти тадқиқотчиси Чжао Жунжиенинг фикрича, НАТОнинг кенгайиши бошқа мамлакатларни Хитойни ўз ичига олишда “АҚШ пиёдалари” бўлишига олиб келмоқда. Экспертнинг фикрича, НАТО бош котиби лавозимига навбатдаги энг эҳтимолий номзод Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйендир.

“У Европада Америка кўрсатмалари ва ҳарбий стратегияларини виждонан амалга ошириш учун энг яхши номзод”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни Йенс Столтенберг 2024 йилнинг 1 октябригача НАТО Бош котиби лавозимида қолишини маълум қилди.

Кейинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенни 2024 йилда НАТОни бошқариш учун энг яхши номзод деб ҳисоблашини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг